Шунга мувофиқ, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ҳудуддаги сектор раҳбарига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги “Шеробод Текстиль Инвест” корхонасига саёҳат уюштирди. Ёшлар манзилдаги жараёнлар билан яқиндан танишишди ва уларни бўш иш ўринларига жойлаштириш чоралари кўрилди.
Шунингдек, сектор раҳбари ҳудудларда тизимли ишларни йўлга қўйиб, ташкил этилаётган сайёр қабулларда йигит-қизларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиб бормоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024