Барчамизга маълумки, сўнгги вақтларда аёлларни турли зўравонликлардан ва тазйиқлардан асраш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шу боисдан, 2019 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ҳамда "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинди ва улар асосида бир қатор қарор ва фармойишлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди.
Хусусан, "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунда зўравонликнинг 4 тури кўрсатиб ўтилган. Зўравонлик ҳолатлари бўйича аниқланган ёки келиб тушган барча хабарлар ўрганиб чиқилиб, бундай салбий ҳолатнинг олдини олиш мақсадида ҳимоя ордерлари бериш амалиёти жорий этилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёлларни ҳимоя қилиш мақсадида 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳимоя ордери бериш тартиби ҳам белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 1–2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баёнига асосан Шеробод туманидаги Пошхурт МФЙда 100 ўринли янги замонавий мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш бўйича топшириқ берилган эди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан, воҳамизда жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар “Пробация ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш мақсадида куни кеча Шеробод туман ИИБ ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан маҳкумлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи, подполковник Р.Рўзиев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуровлар иштирок этиб, пробация назоратида турган шахслар билан суҳбатлашишди.
Куни кеча туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Қ.Абдурахмонов иштирокида “Катта боғ” маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилиб, уларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролар, юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг суд йўли билан ҳар томонлама ва тўла ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд соҳасига ахборот коммуникацион технологияларни кенг жорий қилиш, суд мажлисларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва шу йўл билан фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бир қаторда фуқаролар ва тадбиркорлик субъективларининг манфаатлари суд йўли билан ҳимоя қилинишида уларнинг ўзлари ҳам билиши керак бўлган энг асосий мавзулардан бири бу Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божининг ўрни ва ундан кимлар тўлашдан озод этилганлиги ҳақида қуйидагиларни билишимиз зарур.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
2-боби 7-моддасида, давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қатъий рўйхати ушбу қонун билан белгиланганлиги кўрсатилган.
Мазкур қонуннинг 8-моддасида, 44 та ҳолатда фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.
Хусусан, 1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;
2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;
5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
51) даъвогарлар — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
6) юридик ва жисмоний шахслар — алиментларни ундиришга доир фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун;
7) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар;
8) юридик ва жисмоний шахслар — давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан;
9) тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;
10) истеъмолчилар — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан;
11) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари — истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар юзасидан;
12) даъвогарлар — ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;
13) давлат органлари — ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан;
131) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари — кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар юзасидан;
14) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан;
15) нодавлат нотижорат ташкилотлари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023