Лойиҳа доирасида Сурхондарё вилоятида янги 100 гектардан иборат бўлган (Термиз шаҳар, Термиз туман, Жарқўрғон ва Шеробод туманларида) яшил белбоғ, яшил боғ, яшил жамоат парклар ташкил қилинмоқда. Жумладан туманимизнинг Мажнунтол маҳалласида 6 гектардан ортиқ майдонда яшил боғ ташкил этилиб, унда 9 турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган.
Лойиҳа доирасида ташриф буюрган халқаро экспертлар ушбу масалада туман хокими З.Халилов билан суҳбатда бўлиб, келгусидаги ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024