Мажлисда туман Aдлия бўлими бошлиғи Ф.Рахмонов, бўлимнинг юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Б.Улашев, туман Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори A.Aлламуродов ҳамда тумандаги вакант (бўш) иш ўринлари мавжуд ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлар билан ишлашга масъул ходимлари иштирок этишди. Мажлисда туман ташкилотларида ҳозирда мавжуд вакант (бўш) иш ўринлари, ишга жойлаштириш ҳолати, ходимлар билан меҳнат муносабатларига киришишда учраётган муаммолар муҳокама этилди, мазкур йўналишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024