Бугун, 10 март куни туман ҳокими З.Халилов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Куни кеча Шеробод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Ў.Шукуров “Қишлоқбозор” маҳалласида бўлиб, маҳалладаги бешлик, шунингдек, аҳоли вакиллари билан учрашди. Сектор раҳбари МФЙ да яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитлари билан танишди ҳамда маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Кўклам юртимизга сеп ёйган айни кунларда туманимиздаги далаларда ҳам ишлар қизғин. Миллий бойлигимиз бўлган пахта экиш тадбирлари аввалида бугун туман ҳокимлиги ҳамда "Сурхондарё агрохизмат" МЧЖ томонидан эҳсон оши тарқатилиб, нуронийларнинг дуоси олинди.
Куни кеча туманнинг 2-сектори ҳудуди “Тароқли” маҳалласида маҳалла бешлиги ҳамда саховатпешалар ташаббуси билан 10 га яқин дошқозонларда ёрма тайёрланиб халққа улашилди.
Баҳор байрамлари арафасидаги ушбу хайрли ишда ўзбек халқига хос бағрикенглик, мехр-саховат туйғулари мужассам бўлди дейиш мумкин.
Куни кеча туманимиздаги “Тошкент” тантаналар саройида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Шеробод Текстил Инвест” МЧЖ томонидан мазкур корхонада фаолият юритаётган, қолаверса, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган лобарин опа-сингилларимиз учун байрам тадбири ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024