Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
“8-март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Шеробод туманидаги “Офарин” тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбирида ҳам муҳтарама аёллар, лобарин опа-сингилларимизга эҳтиром кўрсатилди.
3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ташаббуси билан "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари томонидан туманимиз ривожига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ аёллар рағбатлантирилди.
Бугун, 7 март куни Шеробод туманидаги марказий маданият марказида элимиз ардоғидаги санъаткор хушовоз хонанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Aлишер Файзнинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–46-сон Фармонида мамлакатимизда ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Нафосат ва гўзаллик тимсоли бўлган азиз опа-сингилларимизнинг байрами бугун туманнинг “Катта боғ” маҳалласида жойлашган 37-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам нишонланди. Байрам тадбирида 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров, маҳалла фаоллари, ота-оналар, ташкилот ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024