Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши бўлинма аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини ўтказиш бўйича табдирлар режасига мувофиқ Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан Шеробод туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Мард аскар – ёшларга намуна” шиори остида Шеробод тумани “Учёғоч” маҳалласи Пошхурт қишлоғида жойлашган ҳарбий қисмда ўз хизмат бурчини адо этаётган аскарлар билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар мазкур ҳарбий қисмда бўлишди.Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар, шоирлар томонидан ўқилган шеърлар ва улар томонидан ташкил этилган “Маҳорат дарслари” ҳамда мазкур ҳарбий қисм қошида ўқувчи-ёшлар ўртасида ташкил этилган “Ватанпарвар” тўгараги аъзоларининг чиқишлари тадбирнинг аҳамиятини белгилаб берди.
Шу кунларда Шеробод туманидаги мавжуд 48 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий Концепцияни тасдиқлаш тўғрисида”ги 450-сон Қарори ижроси юзасидан аҳолига ҳисобот бермоқдалар.
Айни вақтда Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиев, туман ҳокими З.Давлатов, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар томонидан ҳудудлардаги таълим муассасалари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.
Бугун, 23-январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати С.Абдулахатова, Шеробод тумани Кенгаши депутати Б.Сафаров ва О‘збекистон халқ демократик партияси туман Кенгаши раиси М.Мадарқуловлар туманнинг “Ёшлик”, “Буюк ипак ёли” маҳалла фуқаролар йиғинлари сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023