Бугун, 16 март куни 32-умумтаълим мактабида Ўзбекистон ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган техноген ва табиий тусдаги фавқулодда вазиятлардаги фуқароларнинг ҳаракатлари мавзусида тадбир ўтказилди.
Тасаввур қилинг, қўлингизда Ўзбекистон харитаси ва унга қараб ҳудудларга доир бирламчи маълумотларни айтиш мумкин. Масалан, Сурхандарёда қанча аҳоли яшайди, Сурхандарёда бандлик масаласи қай аҳволда, Сурхондарёда нечта таълим муассасаси бор, Сурхандарёда аҳоли зичлиги қандай ва шунга ўхшаш бошқа муҳим маълумотлар. Бироқ бундай юзаки ва тахминий кўрсаткичлар билан бугунги жадал ривожланиш ва ислоҳотлар даврида узоқни кўзлаб ниманидир режа қилиш қийин, албатта.
Бугун, 11 март куни туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари услубчилари ҳамда тарбиячилар иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”, “Такомиллаштирилган илк қадам” давлат ўқув дастури, гуруҳ хоналарида ташкил этилган 5 та ривожлантирувчи марказларнинг тўлиқ ва тўғри жиҳозланиши ҳамда услубчи-тарбиячиларнинг фаолиятига доир иш ҳужжатларининг юритилиши бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Бугун 11 март куни тумандаги “Олтин воҳа” ва тумандаги 38-сонли умумтаълим мактабида “Олтин воҳа” МФЙ фуқаролари ва 38-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Жиноятчиликка қарши маърифат билан курашамиз” мавзусида учрашув ўтказилди. Мазкур тадбирда туман Aдлия бўлими ва юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари ва бошқа масъуллар иштирок этишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024