Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан берилган топшириққа асосан туманнинг барча секторларида ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан 3-сектор ҳудуди “Қишлоқбозор” маҳалласини намунали ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Бугун, 17 июнь куни туман ҳокими З.Халилов туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан берилган топшириққа асосан бугун, 16 июнь куни Шеробод туманининг 4 та сектор ҳудудида ҳам амалий ишлар олиб борилди.
Хусусан бугун, 15 июнь куни туманнинг 4-сектори Ўзбекистон ҳудуди “Хўжақия 2” маҳалласидаги “Абдулла Муҳаммад Асилбек” фермер хўжалигининг ер майдонидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Юнусов, ҳоким ўринбосари М.Чориев ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ш.Жумаевлар томонидан 6 гектар ғалладан бўшаган ер майдонидан такрорий экин экиш учун маҳалладаги ишсиз, кам таъминланган, 16 нафар ҳамда қизил тоифадаги 14 нафар жами 30 нафар ёшларга 20 сотихдан тарих маҳсулотини экиш учун бепул берилиб, ер майдони ҳам ҳомийлар ҳисобидан шудгорлаб берилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025