Бугун, 24 май куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдаги 67-сессияси ўтказилди.
Унда туман Кенгаши депутатлари, Котибият ходимлари, тумандаги қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сессия давомида 15 дан ортиқ долзарб масалалар муҳокама қилиниб, кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Жорий йилнинг 15 май куни Президент Ш.Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видео селектор йиғилиши ўтказилган эди.
Бугун, 21 май куни туманнинг 1-сектор ҳудуди “Буюк ипак йўли” маҳалласида жойлашган мотамсаро она ҳайкали хотира майдонида туман Маданият ва туризм бўлими томонидан туризм соҳасида яратилган шароитлар ҳамда маҳаллий ва хорижий туристларни жалб қилиш шунингдек аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида маданий тадбир ўтказилди.
Бугун, 20 май куни туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман спорт мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Имом Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизий ёдгорлик мажмуасига олиб борувчи кўчада “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024