Шеробод тумани ҳокимлиги
Шеробод тумани ҳокими З.Халиловнинг фуқаролар билан навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Ўтказилган қабулда фуқаролар иш билан таъминланиш, ижтимоий ёрдам, уй-жой таъмири, ижтимоий ёрдамга муҳтожлар учун белгиланган уй-жой олиш, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, моддий ёрдам, йўл, электр ва сув таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Қабулда жами 105 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Мурожаатлар тегишли тартибда мутахассислар ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилиб, ечим топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди.

207155
0

«Лидерлар ҳафталиги» доирасида ўқув семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 7-10 февраль кунлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан юртимизда “Лидерлар ҳафталиги” жорий этилган. Бугун ушбу ҳафталик доирасида Шеробод туманидаги ихтисослаштирилган мактабида тумандаги барча умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.

207150
0

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг аҳамиятли жиҳатлари

2022 йилнинг 29 октябрь куни янги таҳрирда қабул қилинган
2023 йил 30 апрелда кучга кирадиган Меҳнат кодексининг асосий жиҳатларидан бири шундаки, ушбу Кодексда меҳнат муносабатлари тарафларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишида қонунийликни ва адолатни таъминлайдиган нормалар кўпроқ белгиланган.

Жумладан, ушбу Меҳнат кодекси асосида меҳнат шартномасига айрим нормаларни киритиш тақиқландики, унга кўра меҳнат шартномасига қуйидаги шартларнинг киритилиши ўз ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди:

ходимнинг ҳолатини меҳнат қонунчилигига ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;

меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабларини бузадиган;

мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;

ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни, бошқаларнинг ёки ходим ўзининг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар.

Янги кодексга мувофиқ дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. Масалан, якшанба – дам олиш куни 1 сентябрь кунига тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

Шунингдек, амалдаги Меҳнат кодекснинг 109-моддасида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас деб белгиланган.

Янги таҳрирдаги кодексимизда эса ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш тартиби ходимнинг стажига қараб тўланиши белгиланди.

Яъни, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:

3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

216329
0

Маъмурий ислоҳотлар — натижадорликка йўналтирилган ихчам ва профессионал давлат бошқарувини яратишнинг асоси

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳада фаол ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уларнинг энг муҳими, шубҳасиз, давлат бошқаруви билан боғлиқ маъмурий ислоҳотлар ҳисобланади.

Дарҳақиқат, давлат бошқарувининг марказлашиб кетиши вазирлик ва идоралар ваколатларининг бир-бирини такрорлаши, агентликларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши, ортиқча бюрократиянинг кучайишига сабаб бўлди.

Президентимизнинг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон Фармони ушбу муаммоларга ўзига хос ҳуқуқий ечим бўлди, дейиш мумкин. Хусусан, мазкур Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сонини 61 тадан 28 тагача, шу жумладан, вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартириш белгиланди.

Бошқача қилиб айтганда, республика давлат бошқаруви органлари қуйидаги тартибда ислоҳ қилинмоқда: қайта ташкил этиш, вазифа ва функцияларни тегишли вазирлик ва идораларга ўтказган ҳолда тугатиш ҳамда ташкилий бўйсунувни ўзгартириш. Мазкур чора-тадбирлар натижасида 1,5 триллион сўмдан ортиқ бюджет маблағлари иқтисод қилинишига эришилади ва штат бирликларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар ижтимоий масалаларни ҳал этишга йўналтирилади.

216330
0

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИНИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ

Ворислик ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир. Хусусий мулк эгасининг ўз мулкига нисбатан эркинлиги, манфаатлари ва ҳуқуқлари муҳофазаси Конституциямиз ва миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.

Жумладан, асосий Қонунимизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақлилиги, банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи кафолатланган бўлса, 53-моддасида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, 54-моддасида эса мулкдорнинг ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланганлиги белгиланган.

Шунингдек, амалдаги Фуқаролик кодекси меъёрларига мувофиқ, вафот этган фуқаронинг мол-мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари фақат икки ҳолатда қонун бўйича ворисларига ўтади. Биринчидан, фуқаро мулкининг ўзи вафот этгандан кейинги тақдирини олдиндан белгилаган, яъни васиятнома қолдирган ҳолларда васиятнома асосида унинг мол-мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун бўйича ворисларига ўтишини кўзда тутса, иккинчидан, вафот этган фуқаро васиятнома қолдирмаган ҳол билан боғлиқдир.

Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига кўра, ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.

Ушбу кодекснинг 1113-моддасига кўра, [СПиТ:

1.Ворислик ҳуқуқи / Мерос таркиби]

мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар:

юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;

ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;

алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;

меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;

мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди.

Мерос қолдирувчига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликлар меросхўрлар томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин. Мулк эгаси мулкининг ўзи вафот этганидан кейинги тақдирини олдиндан, яъни ўзи ҳали ҳаётлигида белгилаши мумкин. Бу тегишли тартибда тасдиқланган васиятнома орқали амалга оширилади ва Фуқаролик кодексининг
1120-1133-моддаларида белгиланган васият бўйича ворислик ҳақидаги меъёрлар билан тартибга солинади.

Шуни қайд этиш жоизки, мерос мулки тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиш учун мероснинг очилиши, мероснинг очилиш жойи, мерос таркиби, меросхўрлар ва нолойиқ меросхўрларни меросдан четлатиш тартибини билиш талаб этилади.

Мерос очилиши ҳақида сўз борганда, фуқаронинг ўлими ёки фуқарони вафот этган деб топиш мерос очилишига ягона асос бўлишини таъкидлаш жоиз. Мероснинг очилиши маълум бир вақт билан белгиланади. Жумладан, мерос қолдирувчининг ўлган куни, у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган кун, мерос очилган вақт ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, васият бўйича меросхўр бўлиши ман қилинган шахслар рўйхати қонунда белгилаб қўйилмаган. Аммо амалдаги қонунларимизда маълум бир чекловлар ўрнатилган. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 1119-моддасида назарда тутилган асосларда ворис, шу жумладан, васият бўйича ворис этиб тайинланган шахс ҳам суднинг ҳал қилув қарори билан нолойиқ меросхўр деб топилиб, мерос олишдан четлаштирилиши мумкин. Мазкур моддада кўрсатилишича, мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан биронтасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно.

Мерос қолдирувчи ўзининг охирги хоҳиш-иродасини амалга оширишга қасддан тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзларининг ёки ўзларига яқин шахсларнинг ворис бўлишига ёхуд мероснинг ўзларига ёки ўзларига яқин шахсларга тегишли улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Нолойиқ меросхўрларни ворисликдан четлатиш учун асос бўладиган ҳолатлар бундай четлатиш келтириб чиқарадиган ворислик билан боғлиқ мулкий оқибатларга дахлдор шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади. Ушбу қоидалар васият мажбуриятига нисбатан ҳам қўлланилади. Бу ҳар қандай меросхўрга, шу жумладан, мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрларга ҳам тааллуқлидир.

216333
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси