Шеробод тумани ҳокимлиги
Вилоят ҳокими кубоги учун ўтказилган футбол мусобақасида Шерободлик ёшлар ғолиб бўлишди

Мусобақанинг финал босқичи жорий йилнинг 26 январь куни Термиз шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда Денов ва Шерободлик ёшлар ўзаро куч синашишди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра Шерободлик ёшларнинг омади келиб ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб бўлган ёшларни туман ҳокими З.Халилов ҳамда сектор раҳбари ва бошқа масъуллар иштирокида 1-ўринга телевизор ва телефон, 2-ўринга духовка ҳамда 3-ўринга эса термафот эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Шунингдек, "Баҳор" маҳалласи ёшларига вилоят ҳокими кубоги ҳамда Дамас автомобиль топширилди.

Маълумот ўрнида 1-ўрин “Баҳор”, 2-ўрин “Ғуржак 1” ҳамда 3-ўрин “Галагузар” маҳалласи ёшлари ғолибликни қўлга киритишган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси