Хусусан бугун, 15 июнь куни туманнинг 4-сектори Ўзбекистон ҳудуди “Хўжақия 2” маҳалласидаги “Абдулла Муҳаммад Асилбек” фермер хўжалигининг ер майдонидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Юнусов, ҳоким ўринбосари М.Чориев ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ш.Жумаевлар томонидан 6 гектар ғалладан бўшаган ер майдонидан такрорий экин экиш учун маҳалладаги ишсиз, кам таъминланган, 16 нафар ҳамда қизил тоифадаги 14 нафар жами 30 нафар ёшларга 20 сотихдан тарих маҳсулотини экиш учун бепул берилиб, ер майдони ҳам ҳомийлар ҳисобидан шудгорлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига асосан Халқаро аҳамиятдаги М-39 – "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг Шеробод тумани марказидан ўтувчи Мустақиллик кўчаси 4 Р 23 Ж автомобиль йўлининг 0-6 км қисмини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинди. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланмоқда.
30 июнь -“Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида “Менинг фарзандим - Ўзбекистон фахри” лойиҳаси доирасида бугун, 12 июнь куни туманнинг “Катта ҳаёт” маҳалласида жойлашган З.М.Бобур номли истироҳат боғида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024