Шеробод тумани ҳокимлиги
Шерободда пахта йиғим-теримига старт берилди

Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вилоятдан бириктирилган вакил У.Алимов, сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбарлари, кластер вакиллари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан масъуллар, пахта ҳосилини сифатли териб олинишида фермер хўжаликларига куч-ғайрат тилади. Жонлиқ сўйилиб, дастурхон ёзилиб, Қуръон тиловат қилинди. Ҳосил баракаси учун дуолар ўқилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда туманда 285 та фермер хўжалиги томонидан 9 минг 250 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, 31 минг 732 тонна пахта етиштириш режалаштирилган. 195 та отряд ташкил этилган. Мавсумда 20 мингдан зиёд теримчи иштирок этади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси