Шеробод тумани ҳокимлиги
Қурилиш объектларидаги иш жараёнлари ўрганилмоқда

Туман ҳокими З.Халилов "Тароқли" маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уй-жойларни кўздан кечириб, қурилиш ишларининг сифати билан танишди.

193626
0

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида тадбир ўтказилди

Бугун, 18 февраль куни Шеробод туманининг “Чўйинчи” маҳалласида жойлашган 56-умумтаълим мактабида вилоят ҳамда туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида белгиланган вазифаларга мувофиқ, аҳоли хонадонларида орасталикни таъминлаш, шунингдек, юқумли касалликларнинг олдини олиш, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этилиши бўйича маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди.

195691
0

Депутатлар туманнинг “Узунсой” маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари билан илк учрашувини ўтказди.

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашига 1-Гулистон сайлов округидан сайланган депутат С.Ешонқулов туманнинг “Узунсой” маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари билан илк учрашувини ўтказди.

196077
0

Давлат ташкилотларидаги иш тартиби ўрганилди

Шеробод тумани ҳокими Зайнобиддин Халилов туман марказидаги кўчаларнинг ҳолатини ўрганиш мобайнида туманда фаолият юритаётган давлат ташкилотларининг иш жараёни ҳамда фуқаролар билан ишлаш ҳолатини кўздан кечирди.

Хусусан, туман раҳбари молия, ғазначилик, солиқ, статистика бўлимлари, халқ қабулхонаси, фермерлар кенгашини пиёда юрган ҳолда ўрганди.

195797
0

Шеробод туманининг 4-сектори раҳбари Ш.Жумаев сектор ҳудудида жойлашган Пошхурт ва Учёғоч маҳалласи бешлиги: маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари билан учрашди

Учрашувда ҳудуддаги ишсизларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан таклифлар тингланди. Ҳудуддаги бўш турган нотурар объект эгалари билан суҳбатлашиб, янгидан тадбиркорлик қилиш истагида бўлган янги тадбиркорларга келишув асосида ижарага олиб бериш масаласи келишиб олинди ва туман 4-сектор раҳбари сектор ҳудудида олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларга топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари маҳаллада жойлашган мактабларга маҳалла фаоллари билан бирга бориб ўқувчи ёшларга яратилган шароитлар, ўқувчиларнинг билим олишлари ва давоматлари билан яқиндан танишилди.

195798
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси