Шеробод тумани ҳокимлиги
ШЕРОБОДДА ХАЙРЛИ ИШ ЖАЖЖИ БОЛАЖОНЛАРНИ ШОД ЭТДИ

Хусусан, туман сектор раҳбарларининг ташаббуси билан хомийлар кўмаги асосида бугун, туманнинг 3-сектор ҳудудидаги 13 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди.

Дастлаб, болажонлар билан туман Ички ишлар бўлими биносида учрашув ташкил этилиб, тўёна совғалари топширилди. Шунингдек, энг сўнги русмдаги автомобильлар билан тумандаги Буюк аждодимиз, йирик муҳаддис ва етук аллома мажмуасига ташриф буюриб, Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий қабрини зиёрат қилишди.

Шу билан бирга, тўй болажонлар ва уларнинг қариндошлари учун тумандаги "Ал-Амин" тантаналар саройида суннат тўйлари нишонланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси