Ватанимиз мустақилликка эришгандан кейин ўтган ҳар бир кунимиз халқимизнинг фидокорона меҳнати, бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир амалий намоёни, эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли сифатида янги тарихимиз солномасига том маънода ёрқин саҳифа бўлиб кирмоқда.
Шеробод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан туманнинг 3-сектор ҳудуди “Чўйинчи” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш, юртдошларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга хизмат қилаётганлигини таъкидлади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024