Жумладан, Термиз шаҳри “Тинчлик” маҳалласида “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан 3 гектар майдонда саноат ипотекаси асосида ташкил этилаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноат зонасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси ўрганилиб, мутасаддиларга янги вазифалар топширилди.
Шеробод туманида жойлашган 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар ўртасида чолғу ижрочилигини янада юксалтириш, ҳаваскор ижрочиларни кашф этиш, истеъдоди ва қобилиятини намоён этиш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида "Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги" танловининг туман босқичи кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025