Шеробод тумани ҳокимлиги
Шерободда 90 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

“Баҳор” маҳалласида 394 нафар 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 90 нафари ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган барча замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Замонавий махсус мебеллар, янги тўшаклар билан жиҳозланган ётоқхоналар, хавфсиз қаттиқ ва юмшоқ ўйинчоқлар, болалар учун махсус кутубхона, кенг ёруғ хоналар, ёзги айвончалар, ўйин майдончалари, кўркам ва файзли ошхона болажонларнинг доимий хизматида бўлади.

Ташриф буюрган меҳмонларга жажжи болажонлар томонидан байрам дастури намойиш этилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси