Шундан сўнг вилоят раҳбари Шеробод туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 52-сонли мактаб спорт залининг қурилиши ҳамда дастурга асосан 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари билан танишилди. Ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши муҳокама қилиниб, лойиҳаларни сифатли амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024