Шеробод тумани ҳокимлиги
Муқаддасимсан, мунавваримсан она тилим

Тадбирда Шеробод туман ихтисослаштирилган мактаби директори А.Бўронов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси Ш.Ғаффоров, туман Давлат архиви ходимлари ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Тадбир давомида она тилимизнинг тарихи, келиб чиқиши ва ривожи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар тингланди. Тилимиз ривожига ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз хотираси ёд этилиб, ўзбек тилини асраб-авайлаш ва унинг ривожи йўлида хизмат қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи экани таъкидланди.

Шунингдек, намойиш этилган саҳна кўринишлари ҳамда янграган куй-қўшиқлар йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашди. Тадбирда фаол иштирок этганлар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
47 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси