Шеробод тумани ҳокимлиги
"Тароқли" маҳалласида "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан тадбирлар ташкил этилди

Куни кеча туманнинг 2-сектори ҳудуди “Тароқли” маҳалласида маҳалла бешлиги ҳамда саховатпешалар ташаббуси билан 10 га яқин дошқозонларда ёрма тайёрланиб халққа улашилди.

Баҳор байрамлари арафасидаги ушбу хайрли ишда ўзбек халқига хос бағрикенглик, мехр-саховат туйғулари мужассам бўлди дейиш мумкин.

186386
0

Жойларда хотин-қизлар байрами кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда

Куни кеча туманимиздаги “Тошкент” тантаналар саройида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Шеробод Текстил Инвест” МЧЖ томонидан мазкур корхонада фаолият юритаётган, қолаверса, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган лобарин опа-сингилларимиз учун байрам тадбири ўтказилди.

186386
0

Шерободда "Халқаро хотин-қизлар куни" кенг нишонланди

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

“8-март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Шеробод туманидаги “Офарин” тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбирида ҳам муҳтарама аёллар, лобарин опа-сингилларимизга эҳтиром кўрсатилди.

186386
0

Хотин-қизларга эхтиром кўрсатилди

3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ташаббуси билан "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари томонидан туманимиз ривожига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ аёллар рағбатлантирилди.

186782
0

Шерободда Алишер Файзнинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди

Бугун, 7 март куни Шеробод туманидаги марказий маданият марказида элимиз ардоғидаги санъаткор хушовоз хонанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Aлишер Файзнинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди.

189028
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси