Шеробод тумани ҳокимлиги
Туман прокурори “Гулчинор” маҳалласи аҳолиси ва ёшлари билан учрашди

Бугун, туман прокурори, Б.Х.Юнусов 2-сектор ҳудудидаги "Гулчинор" маҳалласида “Оммавий сайёр қабул" ҳамда “Прокурор ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда 50 нафарга яқин аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар қатнашишди.

864902
0

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ

Бугун, 25 август куни Экология давлат қўмитаси тасарруфидаги Сурхон давлат қўриқхонаси Шалқон бўлимида Ўзбекистон республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Ушбу маънавий-маърифий байрам тадбирига ўз вақтида шу қўриқхонада меҳнат қилиб, нафақага чиққан бир гуруҳ кекса авлод вакиллари бўлмиш меҳнат фахрийлари, маҳалла оқсоқоллари таклиф этилди. Дастлаб қўриқхона маъмурияти ва оқсоқолларнинг давлатимизда олиб борилаётган сўнгги йиллардаги ислоҳотлар, бугунги тинч ва осуда ҳаёт қадри жонли суҳбат ва ҳикоялар билан қатнашчиларга етказилди.

864902
0

Шерободда 2023 йил ҳосили учун ғалла уруғи экиш мавсуми олдидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Бугун, 25 август куни туманнинг 4-сектори ҳудуди Таллашқон массивида жойлашган “Батош” ф/х ер майдонида вилоят ҳокими ўринбосари У.Туропов, вилоят прокурори ўринбосари Ў.Юсупов, туман сектор раҳбарлари иштирокида ғалла уруғи экиш мавсуми олдидан кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда вилоят ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва кластер раҳбарлари, шунингдек, механизаторлар қатнашишди.

864902
0

ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун, 25 август куни “Ғуржак-1” маҳалласи аҳли учун қувончли кун бўлди. Боиси маҳалла учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда ҳомийлар кўмаги асосида янги замонавий бино қуриб берилди ва 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Р.Тиловов, қатор масъуллар, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирокида мазкур бино фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар мазкур кўркам бино Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида маҳалла аҳли учун муносиб туҳфа бўлганлигини таъкидлашди. Бинонинг ички қиёфаси билан танишгандан сўнг нуронийлар элга тинчлик ва фаровонлик сўраб қўлларини дуога очишди. Шундан сўнг отахонлар бир пиёла чой устида суҳбат қуришди.

864902
0

ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ “ҚИШЛОҚБОЗОР” МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун, 25 август куни Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов ҳамда 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров, шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида туманнинг “Қишлоқбозор” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда дастлаб туман раҳбари юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан аҳолини хабардор этди.

864904
0
Рўйхатдан ўтиш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси