Бугун, 30 август куни Шеробод туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.
Бугун, 30 август куни Шеробод туманидаги 56-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Сурхондарё вилояти Халқ таълим бошқармасининг масъул ходимлари иштирокида тумандаги умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчилари учун ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда бугунги кунда ахборот технологияларига қаратилган алоҳида эътибор, айниқса умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшлар учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, соҳадаги янгиликлар, илғор технологиялардан йиғилганлар хабардор этилди.
Шеробод ҳудуди тупроқ унумдорлиги ва қуруқ ҳавоси анор етиштириш учун қулайлиги, деҳқончиликда муайян натижаларга эришиш мумкинлиги инобатга олиниб, туманда анорзорлар йилдан йилга кенгайтириб борилмоқда.
Жорий йилнинг баҳор ойларидан анорзорларда бошланган тинимсиз меҳнат бугун ўз натижасини кўрсатмоқда. Яхши парвариш ва алоҳида эътибор эвазига туманда эртапишар анор навлари август ойининг биринчи ярмидаёқ ҳосилга кирди ва меҳнаткаш деҳқонлар томонидан маҳаллий бозорларга олиб чиқилди.
Шеробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Қобилов Сайфиддин Бозорович иштирокидаги очиқ мулоқотда тумандаги журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари, "Шеробод ҳаёти" газетаси ходимлари, ахборот-кутубхона маркази вакиллари ҳамда бошқа масъуллар қатнашишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024