“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган. Шу мақсадда бугун,
15 февраль куни туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари иштирокида Шеробод тумани ҳокимлигида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларининг соғлиги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Шеробод тумани Мехробод маҳалласида яшовчи I гуруҳ ногирони Норбоев Эргаш Эшим ўғлига хамда «Ғўрин-Гиламбоб» маҳалласида яшовчи I гуруҳ ногирони Бегимқулова Матлубага Бойқобил қизига электрон юритмали аравачалар ҳадя қилинди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025