Шеробод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3 сектор раҳбари подполковник Н.Нарзуллаев сектор худудидаги "Қизил" тоифага тушган "Нуртепа" маҳалласида бўлиб, "маҳалла бешлиги" фаолияти билан яқиндан танишди ва масъулларга олиб борилаётган ишлар ҳамда камчиликлар юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Бугун Шеробод туман ҳокими У.Алимов тумандаги маҳалла еттилиги ва тегишли масъуллар иштирокида солиқ тушуми, маҳаллалардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар билан ишлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш юзасидан танқидий йиғилиш ўтказди.
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Шеробод туманидаги ихтисослаштирилган мактабида “Баҳор” ва “Хўжги”маҳалласи аҳолиси ўртасида “Маҳаллада дув-дув гап” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Шеробод туманидаги "Пахтакор" марказий ўйингоҳида "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз" шиори остида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Шеробод туман бўлинмаси, Шеробод туман спорт мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги Шеробод туман бўлими ҳамкорлигида спортнинг футбол тури бўйича "Маънавият кубоги" бўлиб ўтди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024