Шеробод тумани 4-сектор ҳудуди “Ойинли” маҳалласида Бўстон массивида “Сардорбек Султонбек Самир Далер” МЧЖ ҳамда Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги агроном деҳқон Неъматов Абдутолиб билан ҳамкорлигида анорзор қатор орасига 10 гектар “Дакара” навли эрта пишар қовун ҳамда 10 гектар “Дўлбе” навли тарвуз этиштирилиб, полиз экинининг илк ҳосили бугун олинди ва халқимиз дастурхонини тўлдириш учун ички бозорларга юборилмоқда.
Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган жасорати, букилмас иродаси ва матонати, инсонпарварлик фазилатлари авлодлар учун муқаддас хотира ва одамийликнинг юксак намунаси бўлиб қолмоқда. Бугунги тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт учун азиз жонини фидо қилган аждодларимизнинг ёрқин хотирасини ёд этиб, уларнинг эзгу ишларини муносиб давом эттириш — тинчликни буюк неъмат деб биладиган бағрикенг ва олийжаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.
Жорий йилнинг 27 апрель куни вилоят раҳбари У.Қосимов томонидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, Шеробод туманини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида бугун, 7 май куни туман ҳокими З.Халилов ҳамда бошқа масъуллар тумандаги мунтазам дарс қолдирувчи, тарбияси оғир вояга етмаган ўқувчиларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароити ва мавжуд муаммоларини ўрганишди.
Бугун, 6 май куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ва аппарат ходимлари, шунингдек тегишли масъуллар қатнашдилар. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Қарор, Фармон ва Фармойишларининг ўз вақтида ва сифатли қилиб ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этилиши ҳолати ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023