Мактабда 11 нафар олий тоифали, 22 нафар 1-тоифали ҳамда
33 нафар 2-тоифали ўқитувчилар фаолият юритмоқда.
Мактабда ўқувчиларга 2 та хорижий тил: рус тили ва инглиз тили ўқитилади, шунингдек, корейс тили тўгараги ҳам мавжуд. Шунингдек, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида фаолияти йўлга қўйилган 10 та тўгаракка 250 га яқин ўқувчилар қамраб олинган.
2021-2022-ўқув йилида 1-умумтаълим мактабини 87 нафар ўқувчилар тамомлаган бўлиб, уларнинг 1 нафари нодавлат,
4 нафари хорижий ҳамда 14 нафари давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Умумий ҳисобда 2022-2023-ўқув йилида мазкур мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш даражаси 22 фоизни ташкил этган.
Мазкур ўқув йилида эса 167 нафар ўқувчилар мактабнинг 1-синфига ўқишга қабул қилинган.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024