Шеробод тумани ҳокимлиги
Шеробод туманидаги фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги
252-сонли Қарорига кўра, 12 турдаги субсидиялар фуқароларга ҳоким ёрдамчилари тавсияларига асосан берилиши белгиланган.

779732
0

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН БЕШ МИНГ ҚАДАМ

Бугун, 31 август куни туман ҳокимлиги, туман ИИБ ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ҳамда “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиорлари остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

779732
0

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ

Бугун, 30 август куни туманимиздаги "Ёшлик" ошхонасида Кўзи ожизлар жамиятининг Шеробод тумани бўлими аъзолари учун Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

783303
0

Юксак мукофот муборак Умида Омонова!

Президентимиз фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан кўплаб ўзбекистонликлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.

779732
0

КЕКСАЛАРИНИ ЭЪЗОЗЛАГАН ЮРТ

Нуронийлар хонадон билан биргаликда она юртимизнинг ҳам файзидир. Шу боисдан уларни ҳамиша ардоқлаш, ҳурмат қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Шеробод туманида бугунги кунда 4 нафар 100 ёшни қаршилаган кексалар, жумладан, “Шеробод” маҳалласида Тошмирзо Абдураимов, “Оқтепа” маҳалласида Зинат Қодирова, “Галагузар” маҳалласида Кенжа Иломонов, “Тароқли” маҳалласида эса Сойип Чориевалар истиқомат қилишади.

779735
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси