Шеробод туманида "Маънавият фестивали" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Бугун, 10 сентябрь куни тумандаги "Гулистон" маҳалласида Гулистон, Узунсой ҳамда Ғуржак-2 маҳаллалари аҳолиси учун бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари иштирокида “Янги Ўзбекистон - маърифатли жамият” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Бугун, 9 сентябрь куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар масъуллари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Бугун, 9 сентябрь куни туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида туманнинг
2-сектор ҳудуди “Навбур” маҳалласининг Ҳакимобод-1 ҳамда Ҳакимобод-2 қишлоғидаги тупроқли кўчаларида тошлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тошлаш жараёнига 20 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилиниб, натижада 1 км.га яқин ички йўллар тошланмоқда.
Туманнинг 4-сектори ҳудудида жойлашган “Қорабоғ” маҳалласида бугунги кунда 4 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қорабоғликлар асосан, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланишади. Жорий йил бошидан мазкур маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият бошлаган Ҳ.Бозоров бугунги кунга қадар тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандилигини таъминлаш борасида қатор ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда. Албатта мазкур ўзгаришларнинг барида ҳоким ёрдамчисига маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори яқиндан кўмак беришмоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024