Ушбу ўқув соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда ҳоким ўринбосарлари ҳамда аппарат ходимлари шунингдек бўлим ва бошқа тегишли масъуллар қатнашдилар.
Бугун, туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди. Ушбу бўлиб ўтган қабулда фуқаролар томонидан турли соҳаларда мурожаатлар келиб тушди.
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган навбатдаги давра суҳбати Шеробод тумани 68-сонли умумтаълим мактаби, Шеробод-инвест-транс МЧЖ, 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилди. Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қ.Рахамов, Г.Аминова, Ўзбекистон экологик партияси туман партия ташкилоти, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, корхона меҳнат жамоалари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Сурхондарё вилояти секторлар раҳбарлари туманларда бўлиб, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023