Шеробод тумани ҳокимлиги
Доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун 17 сентябрь куни халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Мазкур доимий комиссия мажлисида туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, туман мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўбасининг фаолиятига доир ҳисоботлари эшитилди ва муҳокама этилди.

344526
0

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 17 сентябрь куни Шеробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими билан ҳамкорликда “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

344526
0

Халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлаш - бош мақсад

Шеробод туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган жамоатчилик вакиллари, ИИБ ходимлари

344527
0

Ишчи гуруҳ аъзолари Шеробод туманида бӯлишди

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Г.Асқарова Шеробод туманида бўлиб, Сурхондарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бош бошқармаси масъуллари М.Сахиева ва Ж.Мейлиқулов, туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи А.Боймуродовалар иштирокида ҳудудлардаги маҳалла ва хонадонларда хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммо, таклиф ва ташаббусларини тинглашди. Шунингдек, "Оқила аёллар" ҳаракати фаолияти бўйича учрашув ташкил этилди, маҳалла хотин-қизлар фаоллари фаолияти ӯрганилди ва 1 ҳунармандга 10 нафар шогирд доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

349766
0

МАҲАЛЛАДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ ЎРГАНИЛДИ

Жорий йилнинг 13-18 сентябрь кунлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли Қарори ҳамда Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг йиғилиш баёнлари ижроси республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиши кўзда тутилган эди.

350422
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси