Унга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга профилактика инспектори томонидан давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳужжат - ҳимоя ордери бериш тартиби белгиланди.
Ҳимоя ордери берилишининг асосий мақсади қаерда бўлишидан қатъий назар, зўравонлик ҳолатларига барҳам бериш ва такрорий зўравонлик ёки тазйиқ ҳолатларининг олдини олишдир.
Шунингдек, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддасида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ёрдам кўрсатган шахсларга маълум бўлиб қолган барча шахсга доир маълумотлар тегишли қонун ҳужжатлари билан қўриқланиши, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг шахсига доир маълумотлари ишониб топширилган ҳамда касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан бу маълумотлар ўзига маълум бўлиб қолган, ушбу маълумотларни ошкор этишга йўл қўйган шахслар қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши ҳам белгиланди.
Шу боис тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил ҳамда зўравонликдан жабрланган шахсларга доир маълумотлар сир сақланади. Кўнгилсиз ҳолатлар бўйича хабар берган шахсларнинг ҳам маълумотлари ошкор этилмайди.
Сурхондарё вилоят суди
судьяси З.Э.Мавлонов
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024