Бугун, 22 сентябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан Миллий маҳсулотларни Европа бозорига олиб чиқиш ҳамда “GSP+” дастури имтиёзларидан самарали фойдаланиш бўйича вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида фаолият юритаётган ходимларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида Германиялик эксперт Patric Jung томонидан “GSP+” дастури имтиёзлари” мавзусида маъруза қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан, “Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади”.
Бугун, 21 сентябрь куни Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида туманнинг “Ёшлик” ҳамда "Хўжги" маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Қабулда дастлаб туман раҳбари юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан аҳолини хабардор этди. Шундан сўнг фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.
Шеробод туманида ободлик ишлари давом этмоқда. Айни кунларда “Қишлоқбозор” ва “Чуқуркўл” маҳаллаларини боғловчи кўприкнинг қурилиши давом эттирилмоқда. Бугун, 21 сентябрь куни туман ҳокими З.Давлатов мазкур кўприк қурилаётган ҳудудда бўлиб, жараёнлар билан яқиндан танишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023