Мазкур йиғилиш баёнига асосан 2022 йилда Пошхурт МФЙда янги мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш ва фойдаланишга топшириш учун давлат бюджетидан 3 млрд 400 млн сўм маблағ ажратилиб, ушбу 8-давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб, бугун туман ҳокимлиги, туман МТБ вакиллари ва маҳалла фаоллари, нуронийлар ва бошқа масъуллар иштирокида тантанали тадбир давомида халқ хизматига топширилди.
Пошхурт МФЙ ҳудудида жами 273 нафар мактабгача таълим ёшидаги болалар мавжуд бўлиб, шундан 100 нафар болалар янги МТТга қамраб олиниб, 15 та янги иш ўринлари яратилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024