Сана муносабати билан, бугун, 30 ноябрь куни Шеробод туманидаги 1-умумтаълим мактабида турли тадбирлар уюштирилди. Хусусан, ўқувчилар томонидан ўзлари чизган суратларда ОИТСнинг салбий оқибатларини тасвирлашди. Ташкил этилган давра суҳбатларида масъуллар касалликнинг келиб чиқиши ва унинг олдини олиш борасида зарур маълумотларни уқтиришди. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида спорт тадбирлари ҳам ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024