Бугун, 8 октябрь куни туманимиздаги 2-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятларини, ватанпарварлик туйғуларини ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг қалбида ёт ғоя таъсирларига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги республика ижодий ишлар танловининг Шеробод тумани босқичи ўтказилди
Куни кеча туманимиздаги “Пошхурт” ва “Учёғоч” маҳаллаларида 4-сектор раҳбари Ш.Жумаев, туман Кенгаши депутати И.Нуриддинов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраевлар ҳамкорлигида Пошхурт қишлоғи фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.
Мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсон қалбида инсонийлик, меҳр-мурувват, бағрикенглик каби ижобий ҳислатлар жой олган. Халқимизнинг улуғ қадриятларидан бири ёши улуғ инсонларга, кексаларга ҳурмат-еҳтиром кўрсатиш, уларнинг кўп йиллик ҳаётий ва меҳнат тажрибалари асосидаги қадрли маслаҳатларидан баҳраманд бўлиш ва дуоларини олиб юришдир.
Куни кеча Шеробод туманидаги маданият марказида
“15 октябрь – Қишлоқ аёллари куни” муносабати билан элимиз ардоғидаги санъаткорлар: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр, кино ва дубляж актёри Меҳриддин Раҳматов ҳамда актриса Раъно Шомирзаевалар иштирокида концерт дастури уюштирилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023