Шеробод тумани ҳокимлиги
САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 24 сентябрь куни маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биносида Сурхондарё вилоятидаги судлар томонидан вилоят судялари З.Мавлонов, М.Маликов, А.Муҳаммадиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси шунингдек туман судялари М.Намозов, О.Тоғаев, Ў.Тошиевлар ва бошқа масъуллари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

341509
0

ШЕРОБОДДА СЕМЕНТ-БЕТОН ҚОПЛАМАЛИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР ҚУРИЛМОҚДА

Туманда жорий йилда тегишли дастурларга асосан, ички кўчаларда жами 3161 метр семент-бетон қопламали йўл қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 1500 метрдан ортиқ йўлда ушбу ишлар амалга оширилди. Айни вақтда эса туманнинг “Чўйинчи” маҳалласида ички йўлларга махсус ускуналар ва автомашиналар ёрдамида уста қурувчилар томонидан семент-бетон қоплама ётқизилмоқда.

341509
0

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЯНА БИР ЯНГИ ҚАДАМ

Президентимизнинг 2022 йил 27 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомилллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-225 сонли Қарорига мувофиқ, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги томонидан “Surxon flowers” МЧЖ га имтиёзли кредит асосида уруғлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ажратилиб, айни кунларда эса мазкур корхона томонидан Шеробод туманида 50 гектар ер майдонига “Брокле” навли карам кўчатлари, 28 гектар ер майдонига эса помидор ва бодринг уруғлари олиб келиниб, бугунги кунда кўчатлар парвариш қилинмоқда.

341510
0

САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди томонидан туман Ички ишлар бўлимида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида Инсонпарварлик тамойилига таяниб туман бўйича Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан пушаймон бўлиб, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган ҳамда ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган 5 нафар назоратдаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 73-моддасига асосан муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди.

341511
0

ДАЛАЛАРДА "ОҚ ОЛТИН" ЙИҒИМ-ТЕРИМИ АВЖИДА

Юртимизга олтин куз ўз сепини ёйиши билан далаларда "оқ олтин" ҳосилини йиғиш ишлари бошлаб юборилиши барчамизга аён.

Жорий йилда Шеробод туманида 7750 гектар ер майдонига туманда мавжуд 295 та фермер хўжаликлари томонидан пахта экилган эди. Айни кунларда ушбу пахта ҳосилини йиғиш ишлари туманда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

341512
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси