Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ҳ.Хўжамқулов ва туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Чориевлар туманидаги 7-, 33-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 2-умумтаълим мактаби, шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, ушбу муассасадаги жараёнлар билан яқиндан танишди.
Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари ташкил этилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири туманимиздаги 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров томонидан "Олтинвоҳа" маҳалласида ташкил этилди. Унда 3-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган йигит-қизлар қатнашишди. Учрашув давомида асосан, ёшлардан ишга жойлашиш ва тадбиркорлик бошлашда кредит олиш масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш. ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сонли қарори тасдиқланди. Мазкур қарорга асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар иштирокида жиноятларнинг сабабларини ўрганиш, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини жойига чиққан ҳолда «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тартиби жорий этилган.
Бугун, 29 сентябрь куни Қўрғон маҳалласида жойлашган
42-умумтаълим мактабида туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи А.Боймуродова, туман Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант С.Худойқулова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Т.Чориева ҳамда туман Ахборот кутубхона маркази директори М.Улуғбердиевалар иштирокида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023