Шеробод тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул ўтказилди

Пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлими бошлиғи Х.Нариманов томонидан “Мажнунтол”маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 октябрдаги № 02/1-1162-сон топшириқ хатига мувофиқ, тумандаги кам таъминланган оилалар фарзандларига бериладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун аризаси рад этилган фуқароларнинг муаммолари маҳаллабай ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

722556
0

Шеробод туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Шеробод тумани ИИБ ЖХХ ХПБ ВЙ ва ЙБИГ инспектор психологлари ҳамда профилактика инспектори ҳамкорлигида 2022 йил 24 ноябрь куни Шеробод тумани “Зарабоғ’” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида Шеробод тумани “Деҳқонариқ” маҳалласида яшовчи

722860
0

"Долзарб қирқ кунлик" амалда

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.

Унга кўра, барча ҳудудларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

722645
0

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999-йил 17-декабрдаги резолюцияси билан 25-ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида турли тадбирлар ўтказилади.

Бугун Сурхондарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Боймуродова ҳамда бошқа масъуллар иштирокида туманимиздаги 8-сонли БМСМда “Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари” мавзусида тадбир ўтказилди.

722646
0

“Болаларга беринг дунёни” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди

Ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, Ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, уларнинг қалбида ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида “20-ноябрь Бутунжаҳон болалар куни” ҳамда 8-декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби ва Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси билан ҳамкорликда “Болаларга беринг дунёни” республика кўрик-танлови эълон қилинган эди.

722858
0
Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси