Туманда 2022-2023 йил куз-қиш мавсуми учун тузилган штабда ишлар қизғин давом этмоқда. Ҳар бир мутасадди ташкилотлар мутахассислари ўзларига тегишли бўлган йўналишда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этмоқдалар.
Бугун, 30 декабрь куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Бугун, 30 декабрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими З.Давлатов ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида йигит-қизларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилди. Келиб тушган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.
Куни кеча тумандаги “Флора” тантаналар саройида Янги йил байрами муносабати билан Сурхондарё Агрохизмат МЧЖ томонидан байрам дастурхони ёзилди. Унда мазкур кластерда меҳнат қилиб келаётган фидойи ходимлар, фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва бошқалар қатнашиб, бир пиёла чой устида самимий суҳбат қуришди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024