Куни кеча Шеробод туман ИИБ ЖХХ пробация гурухи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар яшаш хонадонида тунги хизмат давомида вилоят Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи, подполковник Р.Рўзиев, вилоят ИИБ одам савдосига қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Б. Рахмонқулов, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ҳамда бошқа масъуллар иштирокида ушбу назорат остидаги шахсларнинг келгусида қайта жиноят содир этмаслиги бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.
2022 йил 31 октябрь куни Шеробод туманидаги 70-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгашининг Ижроия Қўмитаси, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2022-йил 24-октябрдаги "Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Ёш китобхон" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 25/5, 01-682-сонли қўшма қарори асосида мактабнинг 9-10-11-синф ўқувчилари иштирокида "Ёш китобхон" танловининг мактаб босқичи ўтказилди.
Сурхондарё вилояти “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бўлими директори Г.Амирова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Шеробод туман бўлими бош врачи Ў.Саидовлар иштирокида бугун, 2 ноябрь куни туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда 2-умумтаълим мактабида жамоатчилик билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Учрашувларда тиббиёт ходимлари, ўқитувчи ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.
2022 йил бошидан бугунги кунга қадар Шеробод туманида 2490 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига киритилган бўлиб, уларга эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда турли ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Шунга мувофиқ, маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб бориш жараёнида саёҳат қилиш истагини билдирган 45 нафар"Аёллар дафтари"да турадиган Шерободлик хотин-қизлар бугун "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан Самарқанд шаҳрига саёҳатга йўл олишди.
Бугун 1 ноябрь куни туманнинг “Чўйинчи” маҳалласидаги спорт мажмуасида туман ҳокимлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати шунингдек тумандаги барча корхона ва ташкилотлар ҳамда муассаса ходимлари иштирокида спортнинг мини-футбол тури бўйича ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023