Бугун 1 ноябрь куни туманнинг “Чўйинчи” маҳалласидаги спорт мажмуасида туман ҳокимлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати шунингдек тумандаги барча корхона ва ташкилотлар ҳамда муассаса ходимлари иштирокида спортнинг мини-футбол тури бўйича ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-буйруғининг мезонлари бўйича бугун, 31 октябрь куни Шеробод туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида эрталабки сафланиш жараёнларида 1-чорак якуни бўйича яхши натижаларни қайд этган мазкур мактаб директори С.Aбдулаҳатова “Энг намунали мактаб директори”, шу мактаб ўқитувчиси Ш.Сафарниёзова “Энг намунали муаллим”, ушбу мактаб ўқувчиси Т.Холмуродов “Энг намунали ўқувчи”, И.Бобожонов “Энг намунали ота-она” номинацияларида Халқ таълими вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирланишди.
Бугун 29 октябрь куни 1-сектор ҳудудида жойлашган
3-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълим бўлими, 49509-сонли ҳарбий-қисм ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув спорт техник клуби билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Бугун, 29 октябрь куни Ёшлар ишлари агентлигининг Шеробод туман бўлими бошлиғи в.б Ш.Ҳимматов иштирокида "Ёшлар етакчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш" мавзусида 2022 йилнинг 7 июлидаги 312-сонли қарорнинг ижроси юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023