Мажлис кун тартибида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган туманда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳолати ва эришилган натижалар ҳамда давлат харидлари тўғрисида, маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги бўйича, маҳаллаларда келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилига асосан ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, хизматлар соҳасини ривожлантиришда тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари тўғрисида тегишли масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди ҳамда муҳокама қилинди.
Бугун, 26 декабрь куни Шеробод туманининг “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Янги йил байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда боғча тарбияланувчилари томонидан турли рақслар, шеърлар ва саҳна кўринишлари ижро этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024