Бугун, 8 ноябрь куни туманнинг “Чўйинчи” маҳалласидаги спорт мажмуасида туман ҳокимлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати шунингдек тумандаги барча корхона ва ташкилотлар ҳамда муассаса ходимлари иштирокида спортнинг мини-футбол тури бўйича ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди.
Айни кунларда Шеробод туманидаги маҳаллаларда бирдамлик билан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, “Яшил макон” дастурининг ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, жойларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Тумандаги иссиқхона хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 ноябрдаги "Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-413-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, соҳага оид масъуллар томонидан "Шеробод Агро Импекс" МЧЖ, "Жўраев Фрутис" МЧЖ, "Шеробод Агро Иинвестмент" МЧЖ иссиқхона хўжаликларига берилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Шеробод туманида “Яшил макон” умуммиллий дастури асосидаги “Долзарб қирқ кунлик” доирасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча Шеробод туман Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари томонидан туманнинг 2-сектори ҳудудидаги Н.Муродов массивида жойлашган Бобоқулов Раим Бобоқулович фермер хўжалигига қарашли дала атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023