Шеробод тумани ҳокимлиги
МЕДИАТИВ КЕЛИШУВ – НИЗОНИ ҲАЛ ҚИЛИШ КАЛИТИ

Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Банк” манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар “ААА” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ва фуқаро А.Б.лардан кредит қарздорлиги учун 514.582.198 сўм ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган даъвогар ва жавобгар ўртасида 31.05.2021 йилда имзоланган мол-мулкни баҳоси ҳақида келишув далолатномасига асосан жавобгарга 1.000.000.000 сўмга баҳоланган Термиз шаҳрида жойлашган фуқаро А.Б.га тегишли бўлган бинога қаратишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 166-моддасига кўра, суд тарафларни яраштириш учун чоралар кўради, уларга фуқаролик суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Тарафлар медиатив келишувни тузиб, низони ўзаро талабларнинг тўлиқ ҳажмида ёки қисман ҳал этиши мумкин. Медиатив келишув даъво тартибида юритиладиган ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Медиатив келишув ёзма шаклда тузилади ва медиатив келишувни тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.

Мазкур Кодекс талабига кўра, тарафларнинг илтимосномаси бўйича, низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсадида суддан кўмаклашишни сўраб мурожаат қилганликларини инобатга олиб, уларга суд томонидан қонунда белгиланган зарур муддат берилди.

Мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида 2023 йил 10 августда медиатор орқали медиатив келишув тузилган бўлиб, келишув даъвогар банк бошқарувчиси ва жавобгар раҳбари томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни
15-моддасининг 2-қисмига кўра, медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 122-моддаси 103-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилгани даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлади.

Суд томонидан қонуний асосларга кўра, тарафлар медиатив келишувга эришганликлари сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилди. Оқибатда эса, даъво суммасининг 4 фоизи миқдорида тўланиши лозим бўлган давлат божи суммаси тадбиркор ихтиёрида қолди, шу билан бир қаторда гаров мулки бўлган бино ҳам уларнинг тасарруфида қолди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тадбиркорга келишувга эришиш учун қонунда белгиланган тартибда имкон бериш орқали ортиқча харажатлар қилинишининг олди олинди.

Зеро Қонун инсофли ва интизомли тадбиркорларни қўллаб қувватлайди.

Сурхондарё вилоят суди судьяси
З.Э.Мавлонов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси