Бугун, 18 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Б.Абдураимов, вилоят Солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи С.Қ.Рахмонқулов, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари С.И.Ражабоев ҳамда Молия бўлими масъул ходимлари иштирокида “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари”, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисида” ҳамда “Сурхондарё вилоятида Ташаббусли бюджет жараёнлари бўйича 2022 йил 1-2-мавсум натижалари тўғрисида” семинар бўлиб ўтди.
Республикамизнинг барча ҳудудларида аномал сувоқ об-ҳаво кузатилмоқда, аҳолининг иссиқлик манбаига бўлган эҳтиёжи ошиб, табиий ва сюултирилган газ ҳамда электр энергия тармоқларида қувват танқислиги сабабли чекловлар жорий этилган.
Жорий йилнинг 17 январь куни халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгаши доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма мажлиси ўтказилди. Мажлисда туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисобот ва ахборотлари эшитилди.
Бугун, 17 январь куни бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими биносида Шеробод тумани жоме масжиди имом ноиби Н.Тоштемиров ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси масъуллари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш борасида давра суҳбати ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024