Шундан сўнг йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволлар, қийнаётган муаммолари юзасидан туман раҳбарига мурожаат билан юзланишди. Ишга жойлашиш, кредит олиш, тиббий кўмак ва бошқа шунга ўхшаш масалалар юзасидан келиб тушган 10 га яқин мурожаатларнинг барчасига ижобий ечим топиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар юклатилди ва фуқароларга керакли тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди.
Туманнинг "Буюк ипак йўли" маҳалласида яшовчи 13 ёшли Ҳавасбек ҳам учрашувда қатнашди. Болакай бир-неча йилдан буён қушлар парвариши билан шуғулланиб, беданачилик фаолиятини йўлга қўйганлигини билдириб, ҳокимдан ўз ишини янада ривожлантириш юзасидан кўмак сўради. Туман раҳбари кичик тадбиркорнинг шижоатидан қувониб, унинг ишлари билан яқиндан танишишини ва ёрдам беришини билдирди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024