Семинарда Шеробод, Бойсун, Қизириқ, Ангор, Музработ туманлари ҳокимлиги масъул ходимлари, соҳага доир ташкилотлар вакиллари, фермер ва кластерлар раҳбарлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган ўқув семинари давомида “Агросубсидия” ахборот тизими – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш, “Геоахборот” тизими – қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш, “е-ижара” – қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тизимларини ҳудудларда жорий этиш ҳамда аграр соҳада ахборот тизимларини кенг тадбиқ этиш, тизим имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, соҳа вакилларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тушунчалар берилди ва фикр-мулоҳазалар юритилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024