Шеробод тумани ҳокимлиги
Шерободда шахмат бўйича "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган шахмат спорт тури бўйича "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақаларининг бугун, 24 декабрь куни Шеробод туман босқичи ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими Ёшлар ишлари агентлиги, спортни ривожлантириш бўлими, Халқ таълими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, мусобақанинг юқори савияда ўтишини таъминлашди.

248413
0

Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

Бугун, 23 декабрь куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

248403
0

ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ МАҚСАДИДА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун 23 декабрь куни туманимиздаги спорт мактабида туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, туман Мудофаа ишлари бўлими, 49509-сонли ҳарбий қисм, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, Миллий гвардия туман Қўриқлаш бўлими, туман Халқ таълим бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.

248404
0

Шерободда янги 90 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Бугун, 23 декабрь куни туманнинг Гулистон маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил қўшимча инвестиция дастури асосида лойиҳа қиймати 2 млрд 600 млн сўм бўлган 90 ўринли 27-Давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Ушбу маҳаллада 426 нафар 3-6 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 90 нафари мазкур давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган. Очилиш маросимида туман ҳоким ўринбосари М.Чориев, соҳа вакиллари, маҳалла нуронийлари ва фаоллари иштирок этишди.

248409
0

"Лазги" ансамли Шерободда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сонли Қарорига асосан, бугун, 23 декабрь куни тумандаги маданият марказида Ўзбекистон Давлат Филармонияси ҳамда “Лазги” ашула ва рақс ансамли ижодкорлари томонидан концерт дастури ташкил этилди.

248410
0
Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси